“Ўзстандарт” агентлиги томонидан O`z DSt 8.029 “Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Ўлчаш воситаларини калибрлаш. Асосий қоидалар” давлат стандартининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.
Стандарт Ўзбекистонда ўлчаш воситаларини калибрлаш соҳасидаги асосий қоида ва тамойилларни давлатлараро ва халқаро метрологик амалиётнинг ривожланиш муҳим тенденциялари ва метрология соҳасидаги халқаро ҳужжатлар қоидаларига мувофиқлаштириш, ўлчаш натижаларининг метрологик кузатилувчанлигини таъминлайдиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида калибрлаш ишларини бажариш натижаларининг эътироф этилишини таъминловчи шароитлар яратадиган ўлчаш воситаларини калибрлаш соҳасидаги BIPM ва ILAC талабларига мувофиқ бўлган қоидаларни жорий этиш мақсадида, шунингдек ўлчаш воситаларини калибрлаш тартибини регламентлайдиган ҳужжатлар шаклини Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги 1002-XII-сонли “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунига асосан стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларга мувофиқ келтириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Стандартнинг таҳририда билан республикада халқаро, ҳудудий (давлатлараро) стандартлар ёки Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари шаклида тақдим этиладиган, ўлчаш воситаларининг бир ёки бир нечта гуруҳига тегишли бўлган, ўлчаш воситаларини калибрлаш услубиятларидан фойдаланиш кўзда тутилади. Ушбу меъёрий ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда, “Ўзстандарт” агентлиги билан келишувга асосан ҳудудий метрология ташкилотлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг миллий метрология институтлари томонидан тавсия этилган ҳужжатлар (қўлланмалар) қўлланишига рухсат этилади. Шунингдек стандартда калибрлаш лабораториялари томонидан, ўлчаш воситасининг алоҳида тури учун, унинг калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари ҳисобга олинган калибрлаш услубиятлари асосида ишлаб чиқиладиган ташкилот стандартлари шаклида тақдим этиладиган ўлчаш воситаларини калибрлаш процедураларидан фойдаланиш кўзда тутилади.
Стандартни самарали жорий қилиш ва амалга ошириш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлигининг Бош директори томонидан регионал метрология ташкилотлари томонидан тавсия этилган 19 қўлланманинг республика ҳудудида амалга киритилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Стандартнинг янги таҳрири 2018 йил 2 январдан жорий қилинади.