“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамизда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида O’z DSt 3185:2017 Ҳалқаро ва минтақавий стандартларни Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари сифатида қабул қилинди.
Ушбу стандарт қабул қилиниши билан халқаро стандартларни тўғридан-тўғри қабул қилиш амалиёти илк бор жорий этилди. Мазкур стандарт 2017 йил 1 июлдан кучга кирди.