Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган «2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастури»га мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 19 июлдаги 520-сон қарори билан «Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент қабул қилинди.
Умумий техник регламент:
- инсон хаёти ва соғлиғини химоя қилиш ва ёғ-мой маҳсулотларининг истеъмолчиларини чалғитувчи ҳаракатлардан олдини олиш;
- техник жиҳатдан тартибга солиш қоидалари ва принцпларини амалиётга жорий этиш;
- ёғ-мой маҳсулотларига белгиланган талаблар, шу жумладана хавфсизлик талабларини уйғунлаштириш.
Умумий техник регламентнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёғ-мой маҳсулотларига таалуқли. Ўз навбатида техник регламент талаблари носаноат ишлаб чиқариш жараёни асосида ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига таалуқли эмас.
Шунингдек, техник регламентда ёғ-мой маҳсулотларининг атамаларига, хавфсизлигига, ишлаб чиқариш жараёнларига, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва утилизация қилиш талаблари, намуналарни танлаб олиш қоидалари ва синов услублари, белгиланган талабларга мувофиқлигини бахолаш тартиби, давлат назоратини ўтказиш ҳамда ёғ-мой маҳсулотларини қадоқлаш ва ёрлиқлашга бўлган талаблар белгиланган.
Техник регламент стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ИСО) талаблари ва ЕОИИ давлатлари-иштирокчилари Божхона иттифоқининг «Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламент
(ТР ТС 024/2011) талабларига мувофиқ уйғунлаштирилган.
Умумий техник регламентни амалиётга жорий этиш муддати расмий эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой қилиб белгиланган.