2017 йилнинг 10 апрел санасида Тошкент шахрида«Ўзбек-Турк Тест Маркази» МЧЖ қўшма корхонаси сифат менежмент тизимини сертификатлаштириш идораси мутахассиси Ахмеджанов Жамшид «ПРОНТОТEХТИЛEГРОУП» МЧЖ корхонасига янги таҳрирдаги ИСО 9001:2008 стандарти бўйича халқаро сифат менежмент тизими сертификатини тантанали равишда топширди.
Аудит натижаларига кўра, «Ўзбек-Турк Тест Маркази» МЧЖ ҚКси сертификатлаштириш идораси аудиторлари томонидан «ПРОНТО ТEХТИЛE ГРОУП» МЧЖ корхонаси ИСО 9001:2008 халқаро стандарт талабларига мувофиқ эканлиги тасдиқланди.
«ПРОНТО ТEХТИЛE ГРОУП» МЧЖ корхонасини раҳбари таъкидлаб ўтганидек, ИСО 9001:2008 ҳалқаро сифат менеджмент тизими стандартини жорий қилиниши корхонанинг барқарор иқтисодий ривожланишида муҳим омил ҳисобланиб, ишлаб чиқариш жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган турли ҳил хатарлар таъсирини камайтиришда, ишлаб чиқариш сифатини ошириш орқали, мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш имконини беради.