Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси (“Самарқанд ССМ” ДК) қошидаги машинасозлик маҳсулотларини синаш лабораториясини халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш ишлари ниҳоясига етмоқда.

Мутахассислар томонидан Автотранспорт воситалари ва уларнинг қисмлари синов лабораториясини ЕЭК ООН талаблари мувофиқ 60 та синов кўрсаткичлари бўйича аккредитациядан ўтказиш режалаштирилди.Транспорт воситаларини халқаро талаблар асосида синовларни амалга ошириш учун зарур бўлган синов ускуналари рўйхати шакллантирилиб, ҳарид қилиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган “Жанубий” автомобилларни синаш полигонида синовларни амалга ошириш чоралари белгиланди. Лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш юзасидан мақсадида Қозоғистон Республикаси “Миллий аккредитация маркази” томонидан билан биргаликда зарурий жараён ҳужжатлари тайёрланмоқда.