Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20-21 январ кунлари Қорақолпоғистон Республикасига ташрифи чоғида “Ўзстандарт” агентлиги олдига ички истеъмол бозорларимизни ҳимоялашни янада кучайтириш ҳамда сифатсиз импорт маҳсулотларни савдога чиқаришини олдини олиш вазифаси юклатилган эди.
Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида агентликнинг ҳудудий бошқарма ва марказлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Муҳтарам Президентимизнинг тапшириғига асосан “Ўзстандарт” агентлиги, Республикамизнинг йирик бозорлари ва савдо шахобчаларида сотилаётган маҳсулотларни сертификати ва сифати тасдиқланган ҳолда сотилаётганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги 41 та бозор ва савдо шахобчаларида сотилаётган маҳсулотларнинг 34 турдаги 2779 та маҳсулотлардан 2013 таси яъни 72,4 фоизи сертификатсиз, сифати кафолатланмаган ҳолда истеъмолчиларга сотилаётган ҳолати аниқланди.
Ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Хитой давлатида ишлаб чиқариланлиги маълум бўлди.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Бирор бир маҳсулотни харид қилаётганда албатта сертификатини сўрашни унитманг.