“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти Жанубий Кореянинг KICT институти ва BYUCKSAN компаниясининг бир гуруҳ мутахассислари билан амалий учрашув ўтказди.
Мазкур делегация аъзолари KICT институти профессорлари Чоу Донгву, Ким Ёнжу, илмий ходим Канг Сежеонг ва BYUCKSAN компанияси вакили Чулвонг Кимлардан иборат эди.
Мазкур ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад, «Ўзстандарт» агентлиги ва Жанубий Корея ҳамкорлари ўртасида қурилиш маҳсулотлари бўйича қўлланилаётган мавжуд стандартларни ўрганиш ва таҳлил этиш, мувофиқлигини баҳолаш соҳасида замонавий кўшма лабораторияни ташкил этиш ҳамда соҳа йўналишида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни малакаларини оширишга қаратилди.
Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари, Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея Республикаси ўртасида ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёноти алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб, Жанубий Корея Республикаси хамкорлари билан анъанавий мулоқотларни давом эттириш ва ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Музокаралар дўстона ва ишчанлик рухида ўтди. Жанубий Корея делегацияси “Ўзстандарт” агентлиги рабариятига кўрсатилган илиқ ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирдилар.
Ахборот хизмати