“Ўзстандарт” агентлиги томонидан халқимиз ва ички истеъмол бозорларимизни сифати кафолатланмаган маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан кўплаб истеъмолчиларимизнинг эътирозларига сабаб бўлаётган бозорларимизда ва савдо расталарида сотилаётган таркибига сунъиий равишда 50 фоизгача сув билан бойитиб ёки номаълум суюқликлар билан яхлатилган парранда гўштлари ва унинг нимталаридир.
Мазкур парранда гўшти таркибидаги намлигини ёки сунъиий равишда қўшимча киритилаётган оғирлик бервучи моддаларни аниқловчи ёки аксарият қўшилишини таъқиқловчи талаблар, таҳлилий синов усуллари амалиётга тадбиқ этилмагандир.
Бу эса ўз навбатида парранда гўшти таркибидаги сунъиий қўшимачаларни сифатни назорат қилувчи органлар томонидан текширилмаётганлигини англатади. Бунга чек қўйиш мақсадида, назоратни кучайтириш ва айрим виждонсиз тадбиркорларни сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришларини олдини олиш борасида “Ўзстандарт” агентлиги хориж амалиётидан келиб чиққан ҳолда, Паррандачилик саноати уюшмаси билан ҳамкорликда товуқлар, жўжалар, бройлер-жўжаларининг нимталари ва уларнинг бўлаклари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти O’zDSt 3308:2018 қабул қилинган бўлиб, ушбу стандарт Республикамиз ҳудудида 2018 йил 1 май санасидан жорий этилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти Давлатлараро стандарт ГОСТ 31962-2013-нинг модификацияланган тоифаси бўлиб, маҳаллий товуқлар, жўжалар, бройлер-жўжаларининг нимталари ва уларнинг бўлаклари – маҳсулотларини экспортини янада ошишига замин яратибгина қолмай, истеъмолчиларнинг ҳаёти, мол мулкига зиён келтирмаслигига кафолат бўла олади.