Ўзбекистон Республикасида “Ҳалол” стандартларини қабул қилиш ва амалиётга жорий этиш ишлари билан биргаликда ушбу стандартларга мувофиқ миллий сертификатлаштириш тизимини яратиш ишлари бошланган.
Республикамизда “Ҳалол” стандартларини қўлланилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади.
“Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг назорати амалдаги талабларга асосан мувофиқлик сертификатини берган идора томонидан амалга оширилади.
Экспорт қилувчи корхоналар ва фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Ҳалол” стандартига асосан қуйидаги намуна шаклида процедура ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
Ушбу ишлаб чиқилган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, Сиз ўз корхонангизни сифат соҳасидаги сиёсатини белгилаб, “Ҳалол” стандартига асосан сифат менежменти ҳужжатларини ишлаб чиқишингиз мумкин.
- Сифат соҳасидаги сиёсат
- Сифат соҳасидаги мақсадлар
- Ҳужжатларни бошқариш процедураси
- Ёзувларни бошқариш процедураси
- Ички аудитларни бошқариш процедураси
- Номувофиқ маҳсулотларни бошқариш процедураси
- Тузатувчи ҳаракатларни ўтказиш процедураси
- Огоҳлантирувчи ҳаракатларни ўтказиш процедураси
- Фавқулодда ҳолатлар процедураси
- Маҳсулотни баҳолаш процедураси
Ҳужжатлар матни рус тилида берилган.